Кеча, 16 июль куни Наманган вилоятида тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган иккита мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, вилоятининг соат 10:00ларда Тўрақўрғон туманида яшаган 42 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Шохидон маҳалла ҳудудидан ўтувчи Фарғона ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 30 ёшли Р.А.бошқарувидаги “Captiva” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг йўловчи сифатида кетаётган 36 ёшли укаси А.Р.лар жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар, ҳамда яна бир йўловчиси 37 ёшли Т.Р. исмли аёл касалхонага ётқизилган.
Иккинчи ЙТҲ соат 20:20да Фарғона ҳалқа йўлида рўй берган. 28 ёшли И.П. бошқарувидаги “М-412” русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 68 ёшли Н.А. бошқарувидаги “Tico” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.
Натижада “Tico” автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 67 ёшли М.М. касалхонада вафот этган. Шунингдек, яна 2 нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Ҳар иккала ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Карантин марказида 42 ёшли фуқаро ўзини осди, ҳолат юзасидан Бош прокуратура баёнот берди
Давлат дастурлари ижросини назорат қилиш бўйича штаблар тузилади
«Алибаба» гуруҳи бош маслаҳатчиси: «Ўзбекистонда кечаётган ҳолатни Хитой ўз бошидан ўтказган» (видео)
Ўзбекистон аҳолиси кўпайди
Президент бир гуруҳ хотин-қизларга давлат мукофотларини топширди