Биринчи ҳодиса 25 октябрь куни 15:30 лар атрофида Чуст туманида содир бўлган. 1991 йилда туғилган Damas ҳайдовчиси Кўктош маҳалласи ҳудудида йўлдан ўтаётган 71 ёшли фуқарони уриб юборган.
Пиёда кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 26 октябрь куни оламдан ўтган.
Иккинчи ҳолат 27 октябрь куни соат 16:30 лар атрофида Тўрақўрғон туманида қайд этилган. 1988 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Оқибатда у 30 ёшли фуқаро бошқарувидаги Damas`га бориб урилган.
Damas ҳайдовчиси билан бирга жами 10 киши бош мия очиқ ва ёпиқ шикасти, қовурға суяклари синиши, ўнг оёқ болдир суяги синиши ва чиқиши каби оғир жароҳатларни олган. Уларнинг икки нафари, 34 ёшдаги аёл ва унинг ўғли воқеа жойида вафот этган.
Шифохонага ётқизилган фуқаролар 30 ёшдан 70 ёшгача бўлиб, уларнинг орасида 2 ёшли қизча ҳам бор.
Тасодифий хабарлар
Собиқ молия вазири замбилда судга олиб борилди
ЕИ Россиядан рекорд ҳажмда газ импорт қилди
Ўзбекистон Афғонистонга 390 тонна гуманитар ёрдам юборди
Ўзбекистон БАА билан божхоначилар тайёрлайди
Ўзбекистонда “болалар нафақаси”, “суюнчи пули” ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўзгариш бўлди