Наманганда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқарога ер ажратиб бериш учун 700 доллар пора сўраган маҳалла раиси ушланди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.
18 январь куни Наманган вилояти ИИБга Наманган шаҳрида яшовчи фуқародан ариза тушган. Унда ёзилишича, фуқаро 16 январь куни шаҳардаги маҳаллалардан бирида савдо дўкони қуриб, тадбиркорлик қилиш учун ер майдони бор-йўқлигини билиш мақсадида маҳалла раисининг олдига борган. Раис ва унинг котиби маҳалла ҳудудидаги автойўл бекати ҳамда дўкон қуриш учун мўлжалланган ер майдонини кўрсатиб, шу ерда дўкон қуриши мумкинлигини ва бунинг учун 700 доллар бериши кераклигини айтган.
Мазкур аризага асосан вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан холис гувоҳлар иштирокида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида маҳалла раиси ўз хизмат хонасида фуқародан 700 долларни пора сифатида олаётганида ушланган. Бундан ташқари, 2021 йил 18 январь санаси билан аризачи номига расмийлаштирилган раис ва унинг ўринбосари томонидан имзоланган икки нусхадаги далолатнома ашёвий далил сифатида олинган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бугун Наманганга Саида Мирзиёева хамда Комил Алламжоновлар ташриф буюришди (фото)
Наманганда қалбаки долларларни сотаётган шахслар ушланди
Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори қабул қилинди
Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қиладиган комбинезон ишлаб чиқарилди
Эртага айрим жойларда ёмғир ёғади