Жорий йилнинг, 7 июль куни, Namanganliklar.Uz телеграмм каналида "Уйчи туманида хам буғдой далалари ёқиб юборилмоқда" сарлавхаси остида тарқалган хабар бўйича Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи туман Инспекцияси томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди.

Бунга кўра Наманган вилояти, Уйчи тумани, Гулбоғ МФЙ ҳудудида жойлашган "МАШХУРА-Н" фермер хўжалиги дала майдонида сомон қолдиқларини очиқ аланга олдириб ёқиб юборилганлиги аниқланди.
Фуқаро Б.А такрорий экин экиш мақсадида ерни тозалаш учун сомон қолдиқларини очиқ аланга олдириб ёқиб юборган бўлиб ушбу холат юзасидан фуқаро Б.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

Бу хақида Наманган вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди
Тасодифий хабарлар
Арманистон Россия Федерациясининг хавотирларига қулоқ тутди
Bahodir Jalolov raqibini 1-raunddayoq nokautga uchratib, Jahon chempionati yarim finaliga yo‘llanmani qo‘lga kiritdi.
ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди (видео)
Ҳиндистонлик тадбиркор турмуш ўртоғи учун “Тож Маҳал” қурдирди
Қозоғистонда йўқолган вертолёт экипажи 12 кундан буён қидирилмоқда