Аввалроқ, QALAMPIR.UZ’да “Махсус фильм: Бош прокуратурадаги даҳшатли қийноқлар (18+)” номли мақола ва фильм эълон қилинган эди. Мазкур фильмга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳам расмий баёнот берди.
Айни вақтда фильм ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларни келтириб чиқармоқда. Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги ўзи ёки яқинлари терговларда худди шунга ўхшаш қийноқлар ва тазйиқларга дуч келганини ёзмоқда. Фильмда тасвирланган ҳолатга нисбатан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев ҳам муносабат билдирди. Жумладан у шундай дейди:
“Прокуратура масъулларининг амалга оширган бундай ғайриқонуний ҳаракатлари тоқат қилиб бўлмас ҳолат. Бу тизим фуқароларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айланиши учун қандай чора ва ислоҳ зарур бўлса, буни қўллаб-қувватлаймиз. Бош мақсад одамларни рози қилиш ва адолатни тиклаш бўлиб қолиши лозим”.
2017 йилнинг кузида “Бекобод металлургия иши” бўйича 30 дан ортиқ фуқаролар жиноят кодексининг талон-торож қилиш ва бошқа моддалари билан айбланган. Уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Барча воқеа шундан бошланган. Уларнинг айтишича, терговдаги шахсларнинг ҳуқуқлари терговчилар томонидан поймол этилган. Тергов вақтида Бош прокуратура ходимлари уларни аёвсиз калтаклаган, бошларига “целлофан” пакет кийдирган, совуқ хоналарда ечинтирган, турли даражадаги жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказган. Фильмда мазкур ҳолатлар фуқаролар тилидан ҳикоя қилинади.
Фильм ортидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Бош прокуратура томонидан текшириш ҳаракатлари бошланганини маълум қилди.
“Текшириш натижасига кўра, эълон қилинган мақола ва фильм бўйича барча томонларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
Тасодифий хабарлар
«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди
МИБ ХОДИМИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН
Уй-жойи бузилган яккабоғликларга 1 млрд 700 млн компенсация пуллари тўлаб берилади
Талабаларга контракт тўлови бўйича енгилликлар берилди. Чегирма 10 фоиз
ИИББ Тошкентдаги безорилар тўқнашувига изоҳ берди (видео)