Қирғизистонда амалдорларнинг тўйма-тўй юриши ҳамда исрофгарчиликка йўл қўйилган тадбирларда қатнашиши тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров Президент Администрацияси ҳайъати йиғилишида айтиб ўтди.
Бош вазирнинг айтишича, Президент Садир Жапаровнинг барча фармон ва кўрсатмалари ўз вақтида бажарилиши керак. У ўз нутқи давомида Президентнинг тўй вақтида чорва сўйишни тақиқлаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақидаги қароридан иқтибос келтирган.
"Агар бирор жойда исрофгарчиликни кўрсангиз, у ерга борманг. Тўйма-тўй юрманг", деган Оқилбек Жапаров.
Маълумот учун, 2022 йилнинг февраль ойида Қирғизистонда Президент фармони имзоланди ва оилавий тадбирлар пайтида чекловлар тўғрисидаги қонун кучга кирди. Бундан кўзланган мақсад фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш даражасини ошириш, шунингдек, диний маросимлар, тўйлар ва бошқа тадбирларни ўтказишда жамиятдаги маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи исрофгарчиликнинг олдини олиш экани айтилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотининг 21 аъзоси қўлга олинди
Яккабоғ ҳокими ва унинг ёқиб юборилган ўринбосари ишдан олинди
Мамлакатимизда коронавирусга чалинганларнинг 89 фоизи соғайди
Ўзбекистонда 1-синфга қабул жараёни қачондан бошланиши маълум қилинди
Путин дунё империялар даврига қайтишини хоҳлайди – АҚШ дипломати