Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ёлланма қотил Ўзбекистон фуқаросининг бошига “Макаров” тўппончаси билан ўқ узиб, яширингани ҳақида хабар бергандик.
Шундан сўнг, 22 февраль куни жабрланувчи шифохонада, олган тан жароҳати туфайли вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов органлари томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 30 ва 105-моддалари (қотилликка уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳри бўйича бош бошқармасининг хабар беришича, тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирда қотилликка алоқадор шахслар қўлга олинди.
Гап шундаки, ўша пайтда Ўзбекистон фуқаросининг бошқарувида бўлган Toyota Camry русумли автомобиль эгаси асли россиялик 58 ёшли адвокат бўлиб, у бир муддат олдин 51 ёшли бизнесмен билан жанжаллашиб қолган. Тадбиркор эса аввал ҳам босқинчилик жинояти учун судланган 50 ёшли эркакни 5 миллион рубль эвазига адвокатни ўлдириш учун ёллаган. Бироқ, ёлланма қотил адашиб, адвокатни эмас, унинг шахсий ҳайдовчисини нишонга олган.
Айни пайтда қотилликда гумон қилинаётган шахс ҳамда "буюртмачи" тегишли тартибда ушланиб, тергов органларига топширилгани маълум қилинган.
Тасодифий хабарлар
ОТМларда дарслар қачондан бошланиши айтилди
Эболанинг янги тўлқини бошланди. Қурбонлар бор
Анқарадаги теракт ортида ким тургани маълум бўлди
Сўнги уч йилда Ўзбекистон йўл таъмирланишига қанча сарфлади?
Фатво: бу йилги фитр ва фидя садақалари қандай адо этилади?