Ички ишлар ходимларининг маоши оширилиши мумкин. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги йиғилишда маълум қилди.
“Яқинда янги қарор чиқади. Тизимни ўзгартирамиз, янгиликлар киритамиз. Мен ички ишлар ходимларидан миннатдорман. Пандемия вақтида осойишталигимизни таъминлаш бўйича улар ўзини кўрсата олди. Шунинг учун уларнинг маошини кўтариш, сифатли ўқитиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўряпмиз”, деди президент.
Шунингдек, Фарғона тажрибаси сифатида давлат раҳбари жиноятчилик билан курашиш ва олдини олишда унинг тарбиявий аҳамиятига ҳам эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб, вилоят ички ишлар бошқарма бошлиғи Дониёр Тошхўжаевга шундай топшириқ берди:

“Жиноятчиларни номи билан, отасини исми билан 15 кунда бир мартта телеведение, газетада фош этиш керак. Биз жиноятчиларни суд қиламиз, лекин оммага ошкор қилмаймиз. Фарғона тажрибаси сифатида шу ишларни амалга оширасан!”, деди давлат раҳбари.
Тасодифий хабарлар
Украинанинг собиқ Президенти Зеленскийга мурожаат қилди
Андижонда қизининг номусига теккан йигитни ўлдирган ота 12 йилга “кесилди”
3 яшар болани ўлдирган шахс қамоққа олинди
Namanganliklar.uz суриштирувидан сўнг вилоят прокуратураси томонидан боғчадаги мудхиш ходисага жиноий иши қўзғатилди
Президент автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш бўйича кўрсатмалар берди