Бугун, 6 ноябрь куни ўзбек-тожик чегарасида рўй берган қуролли тўқнашув ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
6 ноябрь куни бир гуруҳ одамлар Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишкобод” чегара пунктига қуролли ҳужум қилишди.
“2019 йил 3 ноябрь куни куннинг қоронғи вақтидан фойдаланиб, гуруҳ Афғонистоннинг Қалайи Золнинг улусволли (тумани) ҳудудида махсус топшириққа биноан ноқонуний равишда ўтиб кетишди (барчаси ИШИД аъзолари) ва Кубодиён ҳудудига ўтказилди”, дейилади Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.
Улар Ишқобод чегара заставасини энг қулай жой сифатида танлаб, қуролли отишмага киришишган.
Ҳужум пайтида террорчилар бешта ўқотар қуролни тортиб олишди. Хавфсизлик кучлари томонидан олиб борилган операция натижасида, қуршаб олинган қуролли жиноий гуруҳнинг 15 аъзоси зарарсизлантирилди, улардан 5 нафари ҳибсга олинди.
Қуролли отишмада чегара қўшинларининг бир аскари ва Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг бир ходими ҳалок бўлди.
Qalampir.uz Tahririyati
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қаттиқ карантин нега жорий этилмаётгани айтилди
Қандаҳорда жума куни масжид портлади, қурбонлар бор
Нурсултон Рўзибоевнинг жанги муддатидан олдин якунланди
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади
Тошкентдаги йирик бозорлар яқинида нотўғри қўйилган автомобилларни эвакуатор орқали олиб кетиш бошланди