Айни вақтда 3 миллион ўзбекистонлик дунёнинг турли мамлакатларида мардикорликка ёнланган. Бу ҳақда 9 октябрь куни “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган “Муносабат” ток-шоусида сўз борди.
Дастурда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгаши томонидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни қабул қилинган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарор муҳокама қилинган.
Унда қайд этилишича, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси йиғилишида ҳар бир ташкилотга алоҳида вазифа белгиланган. Жумладан, дабдабали тўйлар қилиб, белгиланган Низомдан ташқарига чиққанлар учун ё маъмурий жиноий жавобгарлик белгилаш бўйича ҳужжат ишлаб чиқиш юзасидан Адлия вазирлигига топшириқ берилган, дедйди "qalampir.uz".
Журналист Қуддус Аъзамнинг қайд этишича, бундай тўйларни “министр” қилмаса, унинг қўл остидагилар қилолмайди.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари – сенатор Мақсуда Ворисованинг қайд этишича, агар Низомнинг бирор банди бузилса, бу қонун бузилиши сифатида қабул қилинади.
Кўрсатувда таъкидланишича, Ўзбекистонда дабдабали, ўйлаб топилган урф-одатларга мос тўй қилиш ортидан минглаб одамлар чет давлатларга кетяпти. Ишлаб келиб, йиллар давомида топган пулини бир кунда ҳавога совуряпти. Бу ҳам етмагандек, қарзга ботиб, оғир хасталикларга чалинмоқда.
Қуддус Аъзамнинг маълум қилишича, айни вақтда Ўзбекистондан чиққан мардикорлар сони 2,5 миллион, ҳатто, норасмий маълумотларга кўра, 3 миллиондан ортган. “Эртага 5 миллион бўламиз, кейин бутун дунёга шу билан таниламиз”, дейди журналист. Бунга нисбатан “Фақат мардикор етиштириб берамиз”, дейди Мақсуда Ворисова.
Масалага Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова қўшилди: “Тўйларда пул сочаётганларнинг ярми эртага қарз тўлагани кетади”, дейди.
Тасодифий хабарлар
Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги 3-ғалабасига эришди
Фарғонада мушук гўштини сотганлар ушлангани тўғрисидаги хабарлар рад этилди
35-ўлим: 67 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди
1-курс талабаларига контрактни тўлашнинг сўнгги муддати белгиланди
Хушхабар! Ўзбекистонда коронавирусни даволашда мутлақо янги усулдан фойдаланилади