“Тез ёрдамга” йўл берилмагани сабаб бемор “Тошкент” халқаро аэропортида вафот этди

“Тез ёрдамга” йўл берилмагани сабаб бемор “Тошкент” халқаро аэропортида вафот этди

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида 60 яшар бемор тез ёрдамнинг кечикиб келиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 07:25 атрофида содир бўлган. Айни шу вақтда “Тошкент” халқаро аэропортидан Call марказга 60 ёшли кишининг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушидан кетгани ҳақида чақириқ тушади. Бу маълумот зудлик билан Яккасарой туманидаги 10-бўлимга етказилган. Орадан 1 дақиқа ўтиб, яъни, соат 07:26 да “Тез ёрдам” бригадаси чақириқ жойига отланади. Бироқ, Яккасарой тўйхонасининг ёнидаги йўл тиқилинч бўлгани сабабли “Тез ёрдам” 5-6 дақиқа туриб қолади. “Тез ёрдам” машинасининг чироғи ёниб, чақириқ сигнали янграб турса-да, машинага йўл берилмайди.ССВ: Тиббиёт ходимига тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилади

“Тез ёрдам” манзилга етиб борганида, аэропорт шифокорлари беморга тиббий ёрдам кўрсатаётган бўлган. “Тез ёрдам” шифокорлари ҳам дарҳол ишга киришади. Беморда ўпка-юрак реанимацияси муолажалари ўтказилади. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор вафот этади.

“Шу ўринда, ҳайдовчиларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчи эдикки, қадрли ҳайдовчилар, ёнингизда чироғи ва чақирув сигналини ёқиб келаётган “тез ёрдам” машинасининг кўмагига, балки сизнинг яқинларингиздан бири кўз тутиб тургандир. “Тез ёрдам” ошиққан манзил сизнинг хонадонингиз бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас-ку. Қолаверса, кимнингдир фарзанди, отаси ёки онаси, жони-жигарининг ҳаёти қил устида турган бўлиши, сиз озгина ҳиммат қилиб, “тез ёрдам”га йўл берсангиз бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишдек катта савобга шерик бўлишингиз мумкин”, дейилади ССВ хабарида.  

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида биргина Тошкент шаҳри миқёсида “тез ёрдам”га 750 мингга яқин чақириқлар тушган. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоиз кўпроқдир.Qalampir.uz Tahririyati

×