Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни “Covid-19” аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.
Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ невропатолог, кардиолог, вирусолог, пульмонолог, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.
Тасодифий хабарлар
Трамп ўлимга ҳукм қилиниши мумкин
Президент Озарбайжонга жўнаб кетди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари нималарга келишиб олишди?
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларига ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва ҳарбийлар жалб этилади
Шавкат Мирзиёев Англияга боради