Эртага, 20 август куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 25 даражагача илиқ, кундузи эса 40 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, чўл ҳудудларда баъзи жойларда 27 даражагача, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 24-29 даража иссиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Арипов мигрантлар гувоҳномаларини тан олиш бўйича таклиф билдирди
Чанг тўзон, ёмғир ва қорли об-ҳаво кутиляпти – Ўзгидромет
ФОЖИА! Қўқонда Хитойдан қайтган 20 ёшли талаба йигит вафот этди
Вохисов Дилшоджон Абдукаххорович Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди
Қозоғистонда ўлим жазоси расман бекор қилинди