Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 9-11 август кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 40-42 даража, жанубида баъзи жойларда 45 даражагача бўлади.
Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига салқин ҳаво кириб келиши бошланди. Ҳафта ўртасида ушбу ҳудудда кузатилган жуда иссиқ об-ҳаводан сўнг, бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундуз куни ҳаво ҳарорати 32-37 даражагача пасаяди.
Дам олиш кунлари нисбатан салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 33-38 даража атрофида, республика жанубида 39-41 даражагача бўлади.
Бу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент вилоятининг ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим жойларда 11 август куни момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Пойтахтимизда: ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 10-14 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечалари 10 августда 24-26 даража, 11 августда 22-24 даража, кундуз кунлари 9 августда 39-41 даража, 10-11 августда 34-37 даража бўлади.
Тасодифий хабарлар
Apple навбатдан ташқари тақдимот ўтказади. Унда iPhone 12 ҳам бўладими?
Эрдоған Туркия Швеция ва Финландияни НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқишини маълум қилди
Наманган шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Илон Маск, Жо Байден, Барак Обама ва Билл Гейтс хакерлар ҳужумига учрашди
Моргенштерн қачон Ўзбекистонга келиши маълум бўлди