Жорий йилнинг 3 апрель куни Остона вақти билан 16:00 да Қозоғистон “Союз-5” ракетасини фазога учириши мумкин. Бу ҳақда КазТАГ хабар берди.
Қайд этилишича, “Союз-5” (Сункар) ташувчи ракетаси биринчи марта Бойқўнғир космодромининг старт комплексига олиб чиқилган ва биринчи синов учиши учун тайёргарлик ишлари бошланган.
Бугун, 31 март куни эрталаб фойдали юкнинг макети билан бирга “Союз-5” ракетаси космодромнинг 42-участкадаги монтаж ва синов биносидан темир йўл орқали 45-участкадаги старт қурилмасига вертикал ҳолатда ўрнатилган. Бир неча кун ичида космодром мутахассислари старт комплекси ва ракета тизимларини якуний текширувдан ўтказади.
“Байтерек” космик ракета комплекси – бу Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигидаги лойиҳа бўлиб, Бойқўнғир космодромида ерга ўрнатилган космик инфратузилма яратиш ва экологик тоза ёқилғи компонентларига эга ракеталарни учиришни мақсад қилган.
Лойиҳа 2004 йилда ташкил этилган ва 2005 йилда ўша пайтдаги Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг Бойқўнғир космодромига ташрифи чоғида расмий ишга туширилган.
Тасодифий хабарлар
Интернет тармоғида “Карантин даврида бу қандай ваҳшийлик” номли видеоролик тарқалиши факти бўйича тезкор хабар
Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлади
Андижонлик «Абдуллоҳ иши». Вазир инкор этди, бошқалар индамади
Мактабда ўқувчиларнинг соч узунлиги ўлчанаетгани ростми?
Ижтимоий тармоқларда кўтарилган шов-шувли "снос" масаласи — Аслида нима бўлган эди?..