Ўзбекистон Покистон билан ҳамкорликда халқаро транспорт йўлагини яратиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Покистон Темир йўллар вазири ўринбосари Мазхар Али Шоҳ билан учрашган.
.jpg)
Учрашувда минтақавий транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш, юк ташиш ҳажмларини ошириш ва янги халқаро йўлакларни шакллантиришга қаратилган муҳим ташаббуслар кўриб чиқилган.
Хусусан, “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” темир йўл лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган. Томонлар мазкур темир йўл қурилишининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш мақсадида яқин вақт ичида тадқиқот ишларини бошлашга келишиб олган.
Шунингдек, Покистон коммуникациялар вазири ўринбосари Али Шоҳ Масуд билан “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” янги халқаро транспорт йўлагини яратиш масалалари муҳокама қилинган. Музокаралар якунида томонлар жорий йил февраль ойида ушбу йўналиш бўйича пилот юк ташувларини амалга оширишга келишиб олган.
Тасодифий хабарлар
Эрон иккита сунъий йўлдошини учиришга тайёрланмоқда
Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари устидан назоратни кучайтирмоқчи
Пахта терими қанчадан тўланиши маълум бўлди
Ўзбекистонда 1 ойда 96 млрд сўмлик энергия ресурслари ўғирланди
"Газ балони"нинг портлаши одамларнинг ўлимига сабаб бўлди