Бунга Исроил ҳаво ҳудудининг ёпилгани сабаб бўлди.
Исроил Давлати ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани муносабати билан ушбу мамлакат билан авиақатновлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Исроил ҳукумати ва тегишли авиация идораларидан ҳаво ҳудуди очилгани тўғрисида расмий хабар келиб тушиши билан, Ўзбекистон авиакомпаниялари томонидан кейинги амалиётлар юзасидан алоҳида маълумот тақдим этилади.
Элчихона юртдошларни хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, мамлакатда бўлиш вақтида эҳтиёткорликни оширишга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди.
Тасодифий хабарлар
Янги Наманган туманига янги ҳоким сайланди
“Бензинчиларнинг кетмони учяпти”. Йил бошидан бери бензин 3 600 сўмга қимматлашган
VPN сервисларнинг 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари маълумоти интернетга сизиб чиқди
Kатта киши ёш болани ураётгани акс этган видео бўйича маълумот
Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президентини қабул қилди