Ўзбекистон Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужжат 2021 йилнинг 15 июлида Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокаралар якунида имзоланган.
Тасодифий хабарлар
Талаба қизни Истанбулга фоҳишаликка юбораётган гуруҳ ушланди
Гулнора Каримованинг Франциядаги 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилди
Саида Мирзиёева Хитой Ташқи ишлар вазири билан учрашди
ИИВ вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши судда кўрилади
Ғазода қурбонлар сони 62 мингдан ошди