22 март куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида “Арсенал” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасида Англия Лига кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Учрашувда Гвардиола бошчилигидаги шаҳарликлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришиб, навбатдаги совринни қўлга киритди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Ўйин тақдири иккинчи бўлимдаги голлар эвазига ҳал бўлди. Баҳснинг 60 ва 64-дақиқаларида жамоанинг ёш юлдузи Нико О’Райли дублни расмийлаштириб, рақиб мудофаасини доғда қолдирди. Шу тариқа, Ҳусановнинг жамоаси ўз тарихида 9 марта ушбу кубокни боши узра кўтарди.
Ушбу финалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. У марказий ҳимояда ишончли ва интизомли ўйин намойиш этиб, жамоа ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
“SofaScore” платформаси Ҳусановга 7.0, “FlashScore” 6.6, “WhoScored” 7.01 ва “FotMob” 7.4 балл қўйди.
Тасодифий хабарлар
Президент Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги қонунни имзолади
Тадбиркорлар ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинади
Ўзбекистон аҳолиси 129 йилда қарийб 10 баробарга кўпайди
2та Спаркни 500 АҚШ долларига сотиб олган фирибгарга қонуний чора кўрилди
АҚШ, Канада ва Польшага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди