Энди Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар белгиланган тартибда идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак. Бу кеча, 6 август куни қабул қилинган “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган.
Қонунга кўра, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат орган ҳисобланади.
Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган:
- қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;
- отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;
- чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;
- итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.
Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.
Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.
Тасодифий хабарлар
Америка орзусидагиларни Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган “уддабурон” ушланди
“ҲАЙИТЛИК ОЛГАН БОЛАЛАР”: Улар пулларини нимага сарфлашмоқда?
Олий ва профессионал таълим муассасаларида 16,4 млрд сўмлик молиявий хато аниқланди
Лондон аэропорти COVID-19 авж олиши сабаб 160 та рейсни бекор қилди
Қашқадарёда солиқчилар 122 млн сўмни чўнтагига урди