Ўзбекистонда курьерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда 18 июнь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган “Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.
Низом электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, курьер тадбиркор ҳамда етказиб бериш хизмати операторлари билан меҳнат шартномаси ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида товарларни етказиб берувчи жисмоний шахс, шу жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс ҳисобланади.
Етказиб бериш хизмати операторлари ва курьерлар, шартномада назарда тутилган бўлса, харидорлардан товар ва (ёки) етказиб бериш хизматлари учун тўловларни қабул қилишга ҳақли.
Бунда, назорат-касса техникасини мажбурий қўллаш ёки электрон ёхуд қоғоз шаклида чек (квитанция) тақдим этилиши лозим.
Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда транспорт воситалари ва термоконтейнерларни тоза ҳамда соз ҳолатда бўлиши, мунтазам ювилиши ва дезинфекция қилинишига амал қилиш лозим.
Курьерга қуйидагиларни амалга оширишга йўл қўйилмайди, жумладан:
- товарнинг қадоғини ўзбошимчалик билан очиш;
- харидорларнинг шахсий маълумотлари ва етказиб берилаётган товар ҳақидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиш.
Тасодифий хабарлар
1 мартдан нималар ўзгарди?
Шов-шувларга сабаб бўлган ChatGPT'дан ким миллиардлаб пул ишлашга улгуради?
Ғузорда 42 ёшли эркак жасади топилди
Тошкентда 15 яшар қизни зўрлаган ўқитувчи ва икки дўсти қамалди
Коронавирусга қарши курашда ёрдамлашиш учун 40 нафар россиялик шифокор Ўзбекистонга келяпти