Наманган шаҳрида “Ислом давлати Хуросон вилояти” халқаро террористик ташкилотининг яширин “жамоати” фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гуруҳнинг 16 нафар аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилиб, 37 та уяли алоқа воситалари, 51 дона нашриёти кўрсатилмаган диний адабиётлар, 40 та DVD диск, 4 та флеш-карта ҳамда ноутбук ва планшет ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Давлатобод туманида яшовчи фуқаро томонидан ташкил этилган “жамоат” йиғилишларида халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод” ва “шаҳидлик”ка чорловчи даъватлари фаол тарғиб қилинган.
Қолаверса, жамоат етакчиси Telegram мессенжерида жами 120 нафардан ортиқ аъзоси бўлган виртуал канал ва гуруҳлар ташкил қилиб, уларда “Ислом давлати” террористик ташкилоти атрибутлари, экстремистик материаллар ҳамда “жиҳодий” мазмундаги аудио-видео файлларни тарқатган ҳамда жамоат аъзолари билан ўзаро муҳокамалар қилган.
Шунингдек, мазкур виртуал каналларда ёшларни “шариат ҳукми” асосида “жиҳодий” руҳда улғайтириш ва мамлакатимиздаги сиёсий, ижтимоий-диний ислоҳотларга қарши норози кайфиятда тарбиялаш орқали “Исломий давлат” асосларини омма орасида тарғиб қилишга қаратилган “пост”лар ва диний даъватлар жойлаштириб келинган.
Қайд этилишича, жамоат етакчиси 2022 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил қилинган “ҳужра”да диний сабоқ олиши натижасида унинг қарашларида кескин ўзгаришлар содир бўлган. Бундан хабар топган отаси қизининг нотўғри йўлда эканлиги бўйича насиҳат қилганида, у ўз падари бузрукворини “кофир”га чиқарган.
Шунингдек, гуруҳ аъзоларидан бири Наманган шаҳрида жойлашган хусусий университет таъсисчиси ҳисобланади.
Ҳозирда гуруҳ ташкилотчиси ва 3 нафар фаол аъзосига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Гуруҳнинг қолган аъзоларига нисбатан ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“Газ заправка”ларнинг иш вақтига ўзгартириш киритилди
2021 йилнинг "биринчи аварияси" юзасидан расмий маълумот берилди
АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Аутизмнинг илк белгилари: ота-оналар нималарни билиши керак?
Тезкор: Канчельскис «Навбаҳор»га қайтди