Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги 75 мингдан ортиқ ҳаж қоидаларини бузган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда “Al Bawaba” хабар берди.
Хавфсизлик бошқармаси раҳбари, генерал-майор Муҳаммад ал-Бассами Макка шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида 269 мингдан ортиқ рухсатсиз келган шахслар Маккага киришдан қайтарилгани, шунингдек, 75 минг 943 та бошқа қоидабузарликлар аниқланганини айтган.
Қолаверса, Бассами 252 та сохта ҳаж гуруҳлари ва 1 минг 239 та қоидабузар транспорт воситалари аниқлангани, 109 минг 632 та рухсатномага мос келмайдиган автомобиллар қайтарилганини маълум қилган.
“Хавфсизликни бузишга ёки қоидаларни бузишга ҳаракат қилганларга қатъий чоралар кўрилади”, деган у ўз нутқида.
Давлат хавфсизлик қўшинлари махсус бўлимининг раҳбари, генерал-майор Муҳаммад ал-Омари зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларни тартиб билан бошқариш бўйича қатъий режалар ишлаб чиқилгани, рухсатсиз шахсларнинг муқаддас жойларга киришини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилган.
Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал Ҳамуд ал-Фараж, биринчи марта ёнғин ўчириш ва қутқариш учун махсус дронлар тизимга жорий этилганини билдирган.
Мамлакатнинг Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчиларни юқори ҳароратга қарши эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Шунингдек, расмий транспорт воситаларидан фойдаланиш, пиёда юрмаслик ва унга риоя қилиш зарурлиги таъкидланган.
Вазирлик зиёратчилар хизмат кўрсатувчи компанияларнинг меҳмонларини барча қоидалар ва кўрсатмаларга амал қилишлари учун огоҳлантиришга чақирган.
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда “НАМАНГАНДА ГАИ БИЛАН ТОРТИШУВ” изоҳи билан тарқалган видеолавҳа юзасидан Расмий муносабат
Коронавирус бўйича эпидемик вазият ўта мураккаблигича қолмоқда – Нурмат Отабеков
Тушкунликка тушиш ва семизлик ўртасида ўзаро боғлиқлик борлиги аниқланди
Талабаларни ижарага қўйганлар даромад солиғидан озод қилиниши мумкин
Ўзбекистоннинг олтин-валюта заҳиралари кўпайди