Remitly” компанияси йиллик “Иммиграция индекси”ни эълон қилди. Унда 82 та давлат 34 та кўрсаткич, жумладан, яшаш қиймати, даромад даражаси, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, таълим ва умумий ҳаёт сифати бўйича баҳоланди.
Иккинчи ўриндан юқорига кўтарилган Швейцария 2026 йилнинг мутлақ етакчисига айланди. Мамлакат дунёдаги энг юқори даромад топиш имкониятлари, қулай тиббиёт, юқори хавфсизлик стандартлари ва ривожланган инфратузилмаси туфайли биринчи поғонани эгаллади. Халқаро мактабларнинг мавжудлиги ва барқарор энергия таъминоти унга қўшимча устунлик тақдим этган.
“Кумуш” медаль бир йил аввал биринчи ўринни эгаллаган Исландияга насиб этган. Мамлакат даромад, хавфсизлик ва экология бўйича кучли мавқеини сақлаб қолган бўлса-да, халқаро мактаблар сонининг қисқаргани сабабли етакчиликни бой берган.
Кучли учликни юқори даромад, хавфсизлик ва аъло даражадаги жамоат транспорти туфайли Люксембург якунлаб берган. Кучли бешликка Европадан ташқаридаги давлатлардан фақат Австралия (4-ўрин) кира олган – бунга иммигрантларга бўлган меҳмондўст муносабат ҳамда табиат ва ҳордиққа йўналтирилган ҳаёт тарзи сабаб бўлган. Бешинчи ўринни эса Европанинг энг йирик иқтисодиётида карьера истиқболларини излаётганлар учун ишончли танлов сифатида Германия эгаллаган.
Энг яхши 10 талик қуйидагича:
- Швейцария;
- Исландия;
- Люксембург;
- Австралия;
- Германия;
- Ирландия;
- АҚШ;
- Дания;
- Норвегия;
- Испания.
Оилалар учун муҳим бўлган кўрсаткичлар – таълим сифати, туғуруқ таътиллари, болалар муассасаларининг қулайлиги ва халқаро мактабларнинг мавжудлиги бўйича Испания биринчи ўринни эгаллаган. Бу мезон бўйича кучли ўнликдан, шунингдек, Хитой, АҚШ, Шри-Ланка, БАА, Австралия, Бангладеш, Буюк Британия, Исландия ва Хорватия жой олган.
Иш ҳақи ва яшаш қиймати нисбати бўйича Саудия Арабистони етакчилик қилмоқда – у ерда нисбатан паст харажатлар фонида юқори даромад олиш мумкин. Европа мамлакатлари орасида эса энг яхши мутаносиблик Норвегия (4-ўрин) ва Данияда (5-ўрин) кузатилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда автомашина каналга тушиб кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди!
Диққат! Туркияда бўлиб турган ёки бормоқчи бўлганлар, эътиборли бўлинг!
Муққадам 8 маротаба судланган 20 ёшли қиз яна фирибгарликка қўл урди
Тадбиркорлар камера ўрнатадиган жойларнинг бошланғич нархлари эълон қилинди
Ўзбекистонда февраль ойида карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақидаги миш-мишлар рад этилди