Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри 2025 йил учун Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳар деб топилди. Бу ҳақда “Oxford Economics Global Cities Index” рейтингида сўз боради.
Рейтингга кўра, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳар деб топилган ҳамда дунёдаги энг яхши шаҳарлар орасида 258-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон пойтахти Тошкент эса Марказий Осиёдаги энг яхши шаҳарлар орасида 3-ўринни, дунёда эса 471-ўринни қайд этган.
Ушбу рейтинг иқтисодиёт, инсон капитали, ҳаёт сифати, экология ва бошқарув каби беш тоифа бўйича тузилган ҳамда унга 1000 та шаҳар киритилган.
Марказий Осиёдаги шаҳарлар рейтинги:
- Олмаота – 258-ўрин (1-ўрин минтақада)
- Остона – 276-ўрин
- Тошкент – 471-ўрин
- Бишкек – 498-ўрин
- Шимкент – 534-ўрин
- Ашхобод – 623-ўрин
- Душанбе – 683-ўрин
Дунёнинг энг яхши 10 шаҳри:
- 1. Нью-Йорк
- 2. Лондон
- 3. Париж
- 4. Сан-Хосе
- 5. Сиэтл
- 6. Мельбурн
- 7. Сидней
- 8. Бостон
- 9. Токио
- 10. Сан-Франсиско
Маълумот учун, Oxford Economics – иқтисодий таҳлил ва консалтинг билан шуғулланувчи мустақил халқаро компания бўлиб, у томонидан тузиладиган рейтинглар глобал даражадаги шаҳарларнинг структуравий афзалликлари, имкониятлари ва муаммоларини баҳолашга асосланади.
Тасодифий хабарлар
Ҳабиб Фергюсонга қарши жанг қилишга тайёр еканлигини айтди
Вояга етмаганлар билан никоҳ учун жарималар кескин оширилиши мумкин
Синтетик наркотик тайёрланадиган лаборатория аниқланди
1 декабрдан айрим амалиётлар бекор қилинади
Таиландда ўзбекистонлик сайёҳ ҳалок бўлди