Дунёдаги энг самарадор бошқарувчилар рейтинги эълон қилинди

Дунёдаги энг самарадор бошқарувчилар рейтинги эълон қилинди

NVIDIA компанияси ҳаммуассиси ва бош директори, 56 ёшли Женсен Хуан Американинг Harvard Business Review журнали тузган дунёнинг энг самарадор бошқарувчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Ўтган йилги рейтингда Хуан иккинч ўринда, ундан олдингисида эса учинчиликда эди. Қайд этилишича, 2015-2018 йиллар орасида NVIDIA компаниясининг акциялари баҳоси 14 баравар ўсган, компаниянинг капитализацияси ҳозирга келиб 100 миллиард доллардан ошган.

Жорий рейтингда иккинчи ўрин Марк Бениоффга берилди, у Salesforce компаниясининг ҳаммуассиси ва бош директори ҳисобланади.

Kering гуруҳи (Gucci, Brioni, Balenciaga, Ulysse Nardin брендлари эгаси) директорлар кенгаши раиси ва бош директори Франсуа-Анри Пино эса учинчи ўринни банд этди.

Рейтингнинг илк бешталигида Texas Instruments бош директори Ричард Темплтон ва Iberdrola компанияси раҳбари Игнасио Галан ҳам бор.

Рейтингга жами 100 нафар бошқарувчи киритилган.

×