Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги мактаб ва олий ўқув юртларида телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
“Таълим ташкилотларида мобил қурилмалардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ҳужжатда мактаб ва олий ўқув юртларининг талабалари ва ходимлари таълим муассасаси биносига киришда ўз гаджетларини сукут режимга ўтказиши талаб қилиниши белгиланди. Талабалар мобил қурилмаларини ўчириб, синфларда белгиланган жойларда қолдириши керак бўлади. Телефондан фақат танаффус пайтида ёки фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш мумкин. Телефонларни қувватлантириш ҳам тақиқланади.
Таълим вазирлиги, шунингдек, қуйидаги мақсадларда телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилмоқда:
- зўравонлик, шафқатсизлик ёки порнографияни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш;
- таълим муассасаси обрўсига путур етказадиган ҳаракатлар;
- фото ва видео суратга олиш.
Шунингдек, ўқитувчиларга ҳам дарс вақтида телефондан фойдаланиш тақиқланади, агар бу таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаса.
Қайд этилишича, ишлаб чиқилган қоидалар ўқувчилар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий-маърифий муҳитни яхшилаш, шунингдек, безорилик ва номақбул контент тарқалишининг олдини олишга қаратилган.
Тасодифий хабарлар
Бой америкаликлар АҚШдан “қочмоқчи” – ОАВ
Уч эркак ва бир аёл спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди
“Реал Мадрид” Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи
Судья баҳсга аралашди: Транспорт воситаларини ушлаб туриш асослари ва тартиби қандай?
“Yashil pasport bilan Green Card o‘ynash mumkin, ammo natija chiqqunicha bu pasport yaroqsiz bo‘lib qoladi”. AQSh konsulligi Green Card bo‘yicha savollarga javob berdi