Ўзбекистон ва Қозоғистон космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вазирлик делегацияси 2—3 сентябрь кунлари Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия томонидан Остона шаҳрида ташкил этилган “Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё—Тинч океани вазирлар конференцияси”да иштирок этиш учун хизмат сафарини амалга оширди.
Ушбу тадбир доирасида вазир Шерзод Шерматов Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратилди. Шунингдек, рақамли кўникмаларни ўқитишни таъминлаш, рақамли инклюзивлик ва рақамли трансформация бўйича минтақавий ҳамкорлик ҳолати ва уни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди. Рақамли инновацияларни жадаллаштириш учун зарур минтақавий ҳамкорлик режаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, икки мамлакат иштирокида космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш масаласини ўрганиш ва таҳлилий маълумотларни 2024 йил якунига қадар таҳлил қилиб, таклифларни белгилаб олиш муҳокама қилинди.
Тасодифий хабарлар
Тезкор! Шуҳрат Ғаниев коронавирусга чалинди
Жиззахда 25 ёшли йигит ЙТҲ қурбони бўлди (+18)
Konor Makgregor Nurmagomedov bilan revansh jangiga tayyorligini ma’lum qildi
Энди мансабдор шахс айби билан етказилган зарар унинг ўзидан ундирилади
Омбудсман гумондорлар қийноққа солинаётганига муносабат билдирди