Россияда меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишлайдиган муҳожирларга оиласини мамлакатга олиб келиши тақиқланиши мумкин. Леонид Слуцкий бошчилигидаги Россия Либерал-демократик партияси (ЛДП) депутатлари Давлат думасига мигрантлар оиласининг Россияга киришини чеклашга қаратилган қонун лойиҳасини киритишга тайёрланмоқда.
Ташаббус асосан Россия фуқаролиги ёки мамлакатда доимий яшаш учун бошқа асосларга эга бўлмаган паст малакали мигрантларга тегишли. Юқори малакали мутахассислар оилалари учун истисно қилиш режалаштирилган.
Слуцкийга кўра, бундан мақсад “кўпинча маҳаллий урф-одатлар ва қоидаларни эътиборсиз қолдирадиган” изоляция қилинган мигрантлар жамиятлари шаклланишига йўл қўймасликдир. Шунингдек, у мигрантлар оилалари яшайдиган квартираларда коммунал тўловларни тўлаш билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.
Депутатларнинг даъво қилишича, мигрантнинг оиласи меҳнат шартномалари ёки патентлар асосида Россияга эркин кўчиб ўтиши бўйича амалдаги практика муҳожирларнинг назоратсиз оқимига ва ижтимоий кескинлик кучайишига олиб келади. Таклиф этилаётган ўзгартишларга кўра, мигрантнинг меҳнат шартномаси ёки патентининг мавжудлиги унинг оила аъзолари Россияга кириши учун етарли асос бўлмайди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда
Қозоғистонда ўлим жазоси расман бекор қилинди
«Tashkent City»даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди (фото)
Аҳвол оғир! Наманганда яна 9 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайт этилди
«Антирадар» учун жарима қўлланиладими? ЙҲХБ матбуот котиби ушбу саволга жавоб берди