8 июль, чоршанба куни Андижон вилояти Избоскан туманида уй шароитида тайёрланган ширинликни истеъмол қилган 8 киши заҳарланди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Маълумотларга кўра, туманнинг “Бешмирза” маҳалласида яшовчи Н.А.нинг (1987 йилда туғилган) туғилган кунини нишонлаш мақсадида турмуш ўртоғи Г.А. томонидан уй шароитида тайёрланган ширинлик (торт) истеъмол қилиниши натижасида оила аъзолари заҳарланган.
Хусусан, 29 ёшли Г.А, 8 ёшли Р.Т, 4 ёшли М.Т., 33 ёшли Ф.А, 11 ёшли С.Т., 7 ёшли Б.Т. ва 31 ёшли Н.А. тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган.
Ҳозирда улардан 5 нафарининг ҳолати яхшиланиб, яшаш уйига кетишларига рухсат берилган. Н.А. ва Г.А. ҳам яшаш уйга юборилиш арафасида.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Tashkent City»даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди (фото)
Россияга қарши санкциялар Ўзбекистонга ҳам таъсир қиляпти – Комилов
Рўзиқул Бердиев: "Сурхон"га қарши ўйин режамиз асосида ўтди
Узрли сабаб билан тестда иштирок этмаган абитуриентларнинг пули қайтарилади – ДТМ
Дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган ёш футболчилари кимлар?