Ижтимоий тармоқлар орқали пропан газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
«Рақобат қўмитаси юқоридаларни инобатга олган ҳолда ўз ваколатлари доирасида товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда.
Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади», дейилади муносабатда.
Маълумот учун, Рақобат қўмитаси ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдоларида сотилаётган юқори ликвидли маҳсулотларнинг реализацияси ҳолатини доимий таҳлил қилиб келади, хусусан, суюлтирилган газнинг нархларини ошиши мумкинлигини олдиндан прогноз қилган ҳолда, унинг нархини барқарорлаштиришни таъминлаш мақсадида тегишли чоралар кўриш юзасидан масъул регуляторга (15.07.2024 йил) хабар юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ метан газ нархи ошгани ҳам хабар қилинганди.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров автомашинаси жаримага тортилди
Судьялар ва ёшларучрашувида қонунчиликдаги янгиликлар мазмун моҳияти тушунтирилди
Эрдўғандан жиддий қадам: Туркия Президенти 10 мамлакат элчиларини “ҳайдаб солмоқчи”
Халқаро қидирувдаги жиноятчи Ўзбекистонда қўлга олинди
АОКАга янги раҳбар тайинланди