Ижтимоий тармоқда дўкондан кийим-кечаклар ўғирлаган аёл сотувчилар томонидан “самосуд” қилинаётгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 14 июль куни Мингбулоқ тумани Жомашўй шаҳарчасида содир бўлган. Аёл тахминан 1 млн 190 минг сўмлик кийимларни устма-уст кийиб, дўкондан чиқиб кетаётган пайтда ушланган.
Ҳолат бўйича Мингбулоқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёнида аёлга нисбатан “Тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Шунингдек, видеода тасвирланган “самосуд”га ҳам алоҳида ҳуқуқий баҳо берилади”, дейди ИИБ матбуот котиби.
Тасодифий хабарлар
АҚШда “Қиёмат куни” махсус отряди тузилди
"Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди?
Тошкентда ҳамшираларнинг ойлигидан Қизил ярим ой жамиятига пул босиб қолиняпти
Телефон ўғрисининг кимлиги маълум бўлди (НАМАНГАН)
Гулнора Каримова Шавкат Мирзиёевга хат ёзди