Нақд хорижий валюталарни яширин йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга пиёда ҳолда чиқиб кетаётган фуқаро Д.К.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, унинг оёқ кийимларининг ҳар бир пойида 20 000 АҚШ долларидан – жами бир жуфт оёқ кийимда 40 000 АҚШ доллари устамонлик билан яширилгани аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда йил бошидан бери ЙТҲлар оқибатида 226 нафар бола ҳалок бўлди
Тошкентда Olx.uz орқали одамларни 80 миллион сўмга чув туширган «ҳарбий хизматчи» қўлга олинди
Доллар курси яна кўтарилди
Сайлов жараёнлари субъектларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлиги
Қонли оқшом: Москвадаги теракт Кремль сценарийсими?