“Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4545-сон, 09.12.2019 й.) қабул қилинди.
2020-2022 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"га кўра, Сирдарё - Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи ҳамда Тошкент - Самарқанд, Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўллари қурилиши режалаштирилган.
Сирдарё - Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича тендер ғолиби билан келишув имзолаш 2021 йил январ ойига белгиланган.
Тошкент - Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича тендер ғолиби билан келишув имзолаш 2021 йил май ойига белгиланган.
Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича тендер ғолиби билан келишув имзолаш 2021 йил апрель ойига белгиланган.
Бу қурилишлар учун Жаҳон банки ва ЕТТБ билан келишув тузилади.
Тасодифий хабарлар
Президент ушбу ҳафтада Андижонга боради
Оқилхон Дадабоев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Наманган вилояти бўйича мухбири этиб тайинланди
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
Тезкор! Тошкентда аёл кишига қўл кўтарган, эшикларни сабабсиз тепиб, машиналарнинг устига сакрайдиган йигит қўлга олинди
Наманганда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди