“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес мадридликлар жамоаси ёзги трансферлар ойнасида йирик харидни амалга оширишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Перес ўзининг сайлов олди дастурида тўхталиб ўтди.
“Олисе? У ажойиб футболчи, аммо гап у ҳақида эмас. Бу бошқа ўйинчи. У ярим ҳимоячи ёки ҳужумчи. Холандми? Йўқ, у ҳам эмас. Доку ҳам эмас. Бу футболчи ҳақиқий суперюлдуз. Унинг кимлигини билганларида одамлар ҳайратда қолади. Молиявий жиҳатдан бу трансфер Криштиану Роналдуники билан тенглаша олади.Менинг трансферим Премьер-лигадан бўлмайди. У ёш футболчи”, дейди Перес.
COPE маълумотларига кўра, “қаймоқранглилар” ПСЖнинг 21 ёшли португалиялик ярим ҳимоячиси Жоау Невешни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Клуб футболчи учун 150 миллион евро тўлашга тайёр ва Перес айтган суперюлдуз кўп эҳтимол билан Невеш бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Жоау Невешнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнига қадар мўлжалланган.
Ўтган мавсумда Невеш Франция чемпионатида ПСЖ сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Тасодифий хабарлар
Карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилиши қонунийми?
Ислом Каримовга суиқасдни амалга оширган шахс қўлга олинди
Россияда ўзбекистонликни отиб кетган ёлланма қотил ушланди
Эртадан Тошкент – Наманган – Андижон – поезди қатнови йўлга қўйилади-
OAV: Хитойлик олимлар COVID-19 ни ЖССТга маълумот юборишдан икки ҳафта олдин аниқлашди