Украина Мудофаа вазирлиги ва Туркиянинг Baykar компанияси Украинада "Bayraktar" дронларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича сервис марказини қуриш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда Украина мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
“Хизмат кўрсатиш марказининг яратилиши Украина мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса бўлиб, ғалабамизни яқинлаштиришга ёрдам беради”, дейди Мудофаа вазирлиги штат котиби Константин Вашченко.
Шунингдек, у марказ “яқин вақт ичида” ташкил этилишини қўшимча қилган.
Маълумот учун, Baykar томонидан Украинада дрон ишлаб чиқарадиган завод қурилиши 2022 йилда эълон қилинган. Турк компаниясининг Украинадаги ишлаб чиқаришга киритган жами сармояси 95 миллион доллардан ошади.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Baykar компанияси бош директори Ҳалук Байракдор 2025 йилда Украинада "Bayraktar TB2" ва "Bayraktar Akinji" жанговар учувчисиз самолётларини ишлаб чиқариш бошланишини айтганди. Украина стратегик саноат вазири Александр Камишин эса Baykar компанияси билан учта янги шартнома имзолаганини билдирган.
Тасодифий хабарлар
Компания директори ходимланинг ишдан бўшаши учун минглаб доллар таклиф қилади
Қирғизистонда бугуннинг ўзида 26 нафар одам коронавирусга чалинди
Артемий Лебедев ижод маҳсули Тошкент логотипига айланмайдими?
Олимлар COVID-19 буйракни тез қаритишини аниқлашди
Наманганда аҳолидан 18 млрд сўмдан ортиқ пул асоссиз чиқинди ташиш хизмати учун олингани аниқланди