Украина давлат қарзи 132 миллиард доллардан ошди, бу 4 860,59 миллиард гривенга тенг. Бу ҳақда Украина Молия вазирлиги сайтида хабар берилди.
«2023 йил 31 июл ҳолатига кўра, Украинанинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 4 860,59 миллиард гривен ёки 132,92 миллиард долларни ташкил этди», — дейилади Украина Молия вазирлиги баёнотида.
Қайд этилишича, давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз 3 319,19 млрд гривен ёки 90,77 млрд долларни ташкил этади.
Шунингдек, июл ойида давлат қарзи тўрт миллиард долларга ошгани хабар қилинган.
Тасодифий хабарлар
2026“Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар эълон қилинди
Андижонда электр корхонаси бош бухгалтери блогерни калтаклагани айтилмоқда
Омбудсман вакиллари турмадаги блогерлар билан учрашди
Камерун фуқаролари ўзбекистонликларнинг 340 минг доллар пулини ўзлаштиргани аниқланди
Хонанда Райҳон: "Ҳайратдаман. Бу жуда ёмон янгилик"