Террорчиларнинг ғоявий таъсирига тушиб қолган “Зубайр” тахаллусли йигит Тошкентда қўлга олинди

Террорчиларнинг ғоявий таъсирига тушиб қолган “Зубайр” тахаллусли йигит Тошкентда қўлга олинди

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мухбир кўчасида истиқомат қилувчи, 1995 йил 20 февралда туғилган фуқаро У.З. қамоққа олинди.

«7news.uz»нинг ишончли манбаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,155-моддаси 1-қисми, 155- моддаси 1-қисми, 223-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари, 242-моддаси 2-қисми, 244-моддаси 1-қисми билан айбланмоқда.

У.З. бир гуруҳ шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш, террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ва ҳаракатланиш, уюшган қуролли гуруҳда иштирок этиш ҳамда терроризмга суиқасд қилишда ифодаланган жиноятларни қасддан қуйидаги вақт, усул ва холатларда содир этган.

З.Х.У. 2015 йил 19 мартда ишлаб даромад топиш мақсадида Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига бориб, у ерда дўконларда сотувчилик билан шуғулланиб келиши давомида, ушбу шаҳарда жойлашган “Туркистан Ислом ҳаракати” ХТТнинг Покистон Ислом Республикаси ҳудудидаги “Дафтар” номли бўлими раҳбари – 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Х.М. (лақаби “Шайх Абдулло Бухорий”) томонидан 2008 йилда ташкил қилинган, асосий фаолияти талабалар онгига “ҳижрат”, “жиҳод” ва бошқа радикал ислом ғояларини сингдириб, натижада мадраса битирувчиларини Сурия Ислом Республикаси ҳудудидаги террорчилик ташкилотлари лагерларига юбориш билан шуғулланиб келаётган “Ихсан Илм” (“Ihsan Ilmi Нizmetler vе Yardamlashmа Dernegi”) мадрасасига аъзо бўлиб, у ерда яшаб, ишчи талаба бўлиб ҳозирги кунда мадрасага раҳбарлик қилиб келаётган Каримуллох Тангодан радикал ислом ғояларидан дарс олиб келган.

Шунингдек, З.Х.У. “Ихсан Илм” мадрасасида диний илм олиши давомида ўзига “Зубайр” лақабини олиб, Интернет жаҳон ахборот тармоғининг турли номдаги сайтларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрь кунидаги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти таъқиқланган, террористик ташкилот деб топилган “Туркистон Ислом Ҳаракати” халқаро террористик ташкилотининг “Жундуллоҳ” студияси томонидан тайёрланган “Жумадан- жумагача”, “Қабоилда нима гап” номли кўрсатувларини томоша қилиб, мазкур террористик ташкилотнинг собиқ раҳбари Т.Йўлдошевнинг маърузаларини тинглаб, мазкур студия тарғиботчиси 26.09.1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Б.Ф. (лақаби “Нусратуллоҳ”) билан танишиб, унинг ғоявий таъсирига тушиб, натижада мазкур ташкилот ғояларини қўллаб-қувватлай бошлаган.

манба: 7невс.уз

×