АҚШнинг Пенсильвания штатида яшовчи 22 ёшли Жейкоб Бакли Президент Дональд Трампга суиқасд таҳдиди билан айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь ойида Бакли TikTok ижтимоий тармоғида Трамп ва унинг тарафдорларига қарши таҳдидли баёнотлар жойлаган.
“Бро, тўрт кундан кейин бизда ҳақиқий жиноят бўлади ва мен Трампни ўлдираман”, деган йигит.
Мазкур иш бўйича терговни АҚШнинг Махфий хизмати олиб борган. Жейкоб Баклига АҚШ Президенти ҳаётига таҳдид моддасига биноан айблов қўйилган. Ушбу моддага кўра, максимал жазо – беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш, молиявий жарима ва озодликка чиққандан кейин назорат остида бўлишни ўз ичига олади.
Шунингдек, шу йилнинг апрель ойида Висконсин штатида яшовчи бир ўсмир Трампга суиқасд уюштириш ниятида ота-онасини ўлдирганди. Тергов давомида унинг телефонидан нацистлар мафкураси билан боғлиқ материаллар ва оммавий қирғин қуроли тайёрлашга оид далиллар топилган.
Тасодифий хабарлар
Андижон вилояти ҳокими 795 миллион сўмлик янги "TAHOE" автомобилини харид қилди
AQShga o‘tkazib qo‘yish 7 mingdan 20 ming dollargacha
Биржада бензин 15 фоизга арзонлашди
Қозоғистон ядро қуроли бўйича дунёга чақириқ билан чиқди
ИШИД Ўзбекистонга ракета учиргани, аммо етиб келмагани маълум бўлди