Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаролар Ю.М., Ш.И. ва бошқалар 2022 йилнинг март ойида «Gift Of Legacy» номли ўйинни «Instagram» канали орқали ташкилотчилар кўрсатиб ўтган пластик картасига камида 200 минг сўм ёки 50 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўтказиб беришса қисқа муддатда ушбу маблағни 7–8 баробарга кўпайтириб олишлари ҳақида реклама қилишиб, «Telegram» каналида «200 минг сўмлик ва 50 АҚШ долларлик онлайн гап» номли гуруҳни ташкил этишиб, ўйин иштирокчиларининг 692,3 млн сўмини ўзлари ва танишларининг пластик карталарга ўтказиб олишга эришиб, пул маблағларининг бир қисмини кейинги иштирокчилар ҳисобидан дастлабки иштирокчилар ҳисобига ўтказиб берганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Трамп касалхонага ётқизилди. Уни қандай препарат билан даволашаётгани маълум
UzAuto Ўзбекистонга Tesla’нинг асосий рақобатчиси BYDни жалб қилишга муваффақ бўлди
Арипов мигрантлар гувоҳномаларини тан олиш бўйича таклиф билдирди
Карантин пайти яширин сабоқ олган 23 нафар ўқувчи коронавирусга тест топширди ва уй карантинига олинди
Ўзбекистон Италия билан нималарга келишиб олди?