Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳарбий оркестр ижросида “Хотирлаш куйи” янгради. Мирзиёев “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Боғда Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам жам бўлди. Президент улар билан суҳбатда мамлакат халқига табрикларини йўллади.
“Бугун ушбу Ғалаба боғида туриб, муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман. Бундай дамларда қаҳрамон ота-боболаримиз хотирасини ёдга олиб, уларнинг жасорати олдида таъзим қиламиз. Уларнинг тинчлик ва озодликка бағишлаган серқирра ҳаёт йўли келгуси авлодлар учун ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган буюк меросдир”, – деди давлат раҳбари.
Бу мажмуа Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У ўзбек халқининг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Шу маънода “Матонат мадҳияси” урушда ўз боласидан, ўз ёридан жудо бўлган барча оналар, барча аёллар шарафига ўрнатилган муаззам обидадир.
Тасодифий хабарлар
Трамп Украинадаги урушни 24 соат ичида тугатишга ваъда бермоқда
Донецк ва Луганск республикалари Украина Қуролли кучлари позициясига қарши ҳужум бошлади
Навоийда отаси оғзига пайпоқ тиққан 5 ойлик чақалоқ вафот этди
Тадбиркор муаммосини ҳал қилмаган ҳокимларнинг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқилади
Ярим йилда 6 нафар мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган – вазирлик