Украинада давом этаётган урушда бугунгача 176 бола ҳалок бўлди, яна 324 бола яраланди. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
“Россия Федерациясининг қуролли агрессияси бошланганидан бери Украинада деярли 500 нафар бола жабрланди. Улардан 176 нафари ҳалок бўлган, 324 нафардан ортиғи эса яраланган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Киев вилоятида – 91, Донецк вилоятида –102, Харьков вилоятида – 76, Чернигов вилоятида – 50, Николаев вилоятида – 40, Луганск вилоятида – 35, Запороже вилоятида – 22, Херсон вилоятида – 29, Киев шаҳрида – 16, Суми вилоятида – 16, Житомир вилоятида – 15 нафар бола жабрланган.
“Бу рақамлар якуний эмас, чунки вақтинча босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда ҳам ҳалок бўлган ва яраланган болалар ҳақида маълумотлар аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 8 апрель куни Донецк вилоятининг Краматорск шаҳридаги темир йўл вокзалига уюуштирилган ракета ҳужумида 5 нафар бола ҳалок бўлган, 16 нафари яраланган. Ҳудуддаги 4 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинмоқда.
Киев вилоятидаги Гостомель яқинида эса ёш болали оила ҳалок бўлган машина топилган.
Харьков вилоятининг Изюмский туманида эса уч киши қийноққа солинган ва ёқиб юборилган. Жасадлар орқасида вояга етмаган бола ҳам бор.
Прокуратурага кўра, бомба ва ўқ отилиши оқибатида 928 та таълим муассасаси зарар кўрган, улардан 84 таси бутунлай вайрон қилинган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда содир бўлган ЙТҲда ота ва унинг 3 ёшли қизи ҳалок бўлди (фото)
Сенат янги қарор тасдиқлади: Янги Наманган тумани ташкил этилди
Коронавирус ҳеч қачон йўқ қилинмайди
«Спутник V» вакцинаси фақат амалдорлар учунми?
Қўқонда қотиллик. Ота-бола яқин қариндошини ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборган!