Россия армияси Суми ва Конотоп шаҳарларини тўсиб қўйди. Ҳарбий хизматчилар томонидан мазкур шаҳарлар ва унинг атрофидаги аҳоли пунктларида тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игор Конашенков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жами Россия Федерацияси Қуролли кучлари Украинанинг 211 ҳарбий объектини яроқсиз ҳолга келтирган. Хусусан, булар Украина армиясининг 17 та қўмондонлик пункти ва алоқа марказлари, 19 та С-300 ва Оса зенит-ракета комплекслари, шунингдек, 39 та радар станцияларидир.
Жанглар давомида олтита жанговар самолёт, битта вертолёт ва бешта дрон уриб туширилди.
Бундан ташқари, Конашенковнинг сўзларига кўра, 67 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, шунингдек, 16 та кўп ракета тизими ва 87 та махсус ҳарбий техника йўқ қилинган.
Тасодифий хабарлар
"Агар Байден президент бўлса, ўлдираман" — АҚШлик эркак таҳдид қилди
Наманганда жиноят ҳақида хабар берган аёлнинг ўзи “жиноятчи” бўлиб чиқди
Фарғонада қиморхона очган шахс қўлга олинди
«Толибон» вакиллари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди
Ўзбекистонга Эрондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади