Apple ўз гаджетларини Россияда сотишни ва мамлакатга етказиб беришни тўхтатди. Бундан ташқари, Apple Pay даги чекловлар ҳам ўз тасдиғини топди.
Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, 2022 йил 1март куни эрталаб рус тилидаги Apple Store веб-сайтида қурилмага буюртма бериш мумкин эди, бироқ ўртача етказиб бериш муддати 3 ойдан узоқ муддатга тўғри келди. Кечга яқин бу имконият йўқолган. Эндиликда эса харидорлар етказиб бериш вақтинча ишламаяпти деган хабарни кўришни бошладилар. Ўзгаришлар сайтдаги барча маҳсулотларга таъсир қилди.
2 мартга ўтар кечаси нархлар ва қурилмаларнинг техник хусусиятларини кўриш имконияти йўқолган. Маҳсулот саҳифасига ўтилганда, онлайн-дўконнинг ёпилиши ҳақидаги хабар пайдо бўлади.
Reuters журналистларининг хабар беришича, компания Россияга экспорт ва расмий савдо нуқталарига етказиб беришдан бутунлай воз кечган. Купертино жамоаси, шунингдек, санкциялар рўйхатига киритилган Россия банклари учун Apple Pay хизматининг чекланишини тасдиқлади. Шу билан бирга, компания бир қатор рус медиа иловаларини глобал App Store тармоғидан чеклаб қўйди. Юклаб олиш фақат Россия Федерацияси ҳудудида мавжуд. Иловалар дўконининг ўзи ишлашда давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Жума намози вақтида портлаш содир бўлди
Асакадаги пичоқбозлик бўйича расмий маълумот берилди
ЕИ Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун 2 млн евро ажратди
Тезкор! Сирдарёлик аёллар ўта жирканч жиноят устида қўлга олинди (ФОТО)
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш