Қозоғистонда Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Марат Осипов мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати маълум қилган.
“Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раиси К.Масимов, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари А.Садиқулов, Д. Ергожин ва бошқаларга нисбатан ҳокимиятни мажбуран тортиб олиш, давлатга хиёнат қилиш ва ўз ваколатини суиистеъмол қилиш фактлари бўйича судгача тергов давом эттирилмоқда”, дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, 23 февраль куни суднинг санкцияси билан Марат Осиповга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилган — қамоққа олиш.
Қайд этилишича, тергов манфаати учун бошқа маълумотлар ошкор этилмайди.
Маълумот ўрнида, Марат Осипов 2016 йилнинг январидан 2022 йилнинг январигача Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тасодифий хабарлар
Путин Мирзиёевга АҚШ билан музокаралари ҳақида маълумот берди
Наманганда 26 ёшли эркак қариндошлар томонидан дўппосланди
Tаксичилар орасида ҳам коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди
Маҳмуд Мурадов оддий қурилиш ишчиси қандай қилиб UFC жангчисига айлангани ҳақида гапириб берди
Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди