Ўзбекистонга келадиган инвесторлар аввал “газинг, сувинг, “свет”инг борми, аэропортларинг ишлаб турибдими, коррупция жиловланганми”, деб сўрайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги учрашув чоғида маълум қилди.
Президентга кўра, Тахиатош электростанцияси 65 йил аввал қурилган, бугунги кун талабларига жавоб бера олмайди. Шунинг учун борларининг қувватини ошириб бориш билан бирга, янги ва инновацион қувватларни ҳам йўлга қўйяпти.
“Бизга келадиган инвесторлар аввал сўрайди – газинг, сувинг, светинг борми, аэропортларинг ишлаб турибдими, коррупция жиловланганми, дейди. Биз бунга муносиб жавоб беришимиз керак. Навоийда қуёш электр станциясини қурдик, энди навбат шамол энергиясига, буни ҳам бажарамиз. Агар бу лойиҳа тўлиқ ишга тушса, 110 минг аҳоли электр энергияси билан таъминланади. Ҳозир Қорақалпоғистонда ҳамма раҳбарлар ишлаяпти. Бирорта туман эътибордан четда қолмайди. Мақсадимиз - ҳудуд иқтисодиётини, салоҳиятини икки баробар ошириш” дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг таъкидланишича, Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси 20га яқин етакчи компаниялар ўртасида ўтган танловда 1 киловатт соат электр энергияси учун 2,57 АҚШ центи тариф таклифи билан ғолиб деб топилган. Бу ҳам адолат, рақобатдир.
Қайд этилишича, “ACWA Power” компанияси 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясини қуради. Мазкур электр станция 2 йил ичида, яъни 2024 йилда ишга туширилади.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги «заправка»да йирик ёнғин содир бўлди
Инвесторлар аввал “газинг, сувинг, “свет”инг борми”, деб сўрайди – Президент
Пригожинга ўлим ҳукми ўқилди – Украина разведкаси
2020 йил 22 июль куни Наманган шахар "Истиқбол" электр таъминоти корхонаси ҳудудида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади
Диёр Имомхўжаев ПФЛда ишлашда давом этади