Россия ХХ аср бошигача Чор империяси назоратида бўлган ҳудудларни назоратига қайтаришга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳадақ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд ташкилот Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида маълум қилди.
“Совет Иттифоқидан олдин, 100 йилдан кўпроқ вақт олдин мавжуд бўлган Россия империяси ҳудудларига. Бу бутун Украинани ўз ичига олади, бунга Финляндия, Беларусь, Грузия, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон, Литва, Латвия ва Эстония киради. Бунга Польша ва Туркиянинг бир қисми киради”, деган АҚШ вакили Путиннинг амбициялари ҳақида гапирар экан.
Гринфилд Путин дунёни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мавжуд бўлмаган даврга, дунёда империялар ҳукмронлик қилган даврга қайтишини исташини таъкидлаган.
“Бироқ, дунёнинг қолган қисми олдинга ўтиб кетган”, дейди дипломат Россиянинг истамлари ҳақида гапирар экан.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат -10 даражагача пасаяди
Мусулмонлар идораси пайғамбарликни даво қилган эркак юзасидан муносабат билдирди
Илон Маскнинг Starlink лойиҳаси оғриқли зарбага учради
Судьялар ва ёшларучрашувида қонунчиликдаги янгиликлар мазмун моҳияти тушунтирилди
Фарғонада шифокорни калтаклаб, пул талаб қилган уч ўсмир ушланди