Андижондаги тиббиёт муассасаларидан бирида газ-ҳаво аралашмасидан портлаш юзага келган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Бугун, 11 феврал куни соат 11:30 ларда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ҳудудида жойлашган Қоракўрпа маҳалласи фуқаролар йиғинидаги тиббиёт пунктида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши жароҳатланган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
Яқин дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати вазиятнинг янги тафсилотларини эълон қилади.
Айни дамда воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Спикер ўринбосари ва Наманган шаҳар хокими Намангандаги йирик корхона фаолияти билан танишишди
Фарғонада Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида 2 киши вафот этди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИ
Прокурор Шавкат Мирзиёевга видео мурожаат йўллади
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради