Эндиликда Ўзбекистонда давлат ходимларининг тана вазни ўлчаб борилади ва бу ҳақдаги маълумотлар махсус платформага жойланади. Бу ҳақда кеча, 19 июнь куни қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.
Унга кўра, жорий йил йил 1 августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилади.
Давлат органлари ходимларнинг вакиллик органлари билан ҳамкорликда:
- имкониятдан келиб чиққан ҳолда ташкилот ҳудудида спорт зоналари ташкил этилади;
- ходимлар жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши таъминланади;
- спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилишини ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг “hrm.argos.uz” платформасига мунтазам киритиб борилиши таъминланади;
- ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя этилиши бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга ошириб борилади.
Тасодифий хабарлар
Bojxona va DXX xodimlari Farg‘onada 516 ming dollarni noqonuniy olib chiqishga uringan shaxsni qo‘lga oldi
Коронавирусга чалинган ўзбекистонлик аёл туфайли 150 киши изоляцияга олинди. Уларнинг тўққиз нафари аёлнинг оила аъзолари
Энди машинанинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам камарларни тақиб олиши керак
Саудия Арабистони ва БАА шаҳзодалари Байден билан гаплашишдан бош тортди
ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган