Британия ҳукумати Афғон халқи учун хайрия ташкилотларига икки баравар кўп ёрдам бермоқда

Британия ҳукумати Афғон халқи учун хайрия ташкилотларига икки баравар кўп ёрдам бермоқда

БМТ тузилмалари орқали 165 миллион доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам тарқатилган

Британия ҳукумати “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг, очлик хавфи остида қолган Афғонистон аҳолисига ёрдам бериш учун маблағ йиғишда хайрия ташкилотларини қўллаб-қувватламоқда.

 Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Британия Ташқи ишлар вазири  Лиз Трусс ушбу ёрдамдан асосий мақсад ҳақида гапирди:

“Британияликлар ақл бовар қилмайдиган сахийлик кўрсатди. Бирлашган Қироллик Афғонистон халқи учун қўлидан келган барча ишни қилишга бел боғлади. Биз бу йўл билан ҳаётни сақлаб қолиш, аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш ва минтақада барқарорликни таъминлаш учун ёрдамимизни икки баравар оширдик”.

Нотинч сиёсий муҳитда, иқтисодий инқироз, қурғоқчилик, озиқ-овқат танқислиги ва пандемия шароитида яшаётган афғонларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Буюк Британия ўзининг  13 та энг яхши хайрия ташкилотларини хайрия қилишга чақирди.

Ушбу ташкилотлар Афғонистондаги вазият қишда 8 миллион одам очлик таҳдиди ва кейинги 3 ойда 5 ёшгача бўлган 1 миллионга яқин боланинг ўлими хавфи билан боғлиқ ҳолда “шошилинч чора кўришни” талаб қилишини таъкидлади.

Британия ҳукумати август ойида “Толибон” ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин 2021 йилда 378 миллион доллардан кўпайган афғон аҳолисига кенгроқ ёрда бериш мақсадида 13,2 миллион доллар ажратади.

Маълумот учун: шу йил баҳорда АҚШ ўз қуролли кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан сўнг, “Толибон” Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операция бошлаганди.

15 август куни радикаллар Кобулга жангсиз киришади, президент Ашраф Ғани эса республикани тарк этди. 6 сентябрь куни "Толибон" бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатганликларини эълон қилади, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилган эди.

×